Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлди
Жамият
−
22 Сентябрь 2022
13702Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилди ва маъқулланди.
Сессия якунида Президент халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.