Зироат Мирзиёева меҳмон бўлиб келган биринчи хонимларни қаерга олиб борди?

Жамият 16320
image

Самарқандда бўлиб турган Туркия Республикаси биринчи хоними Эмина Эрдўған, Озарбайжон Республикаси биринчи хоними Меҳрибон Алиева ва Венгрия Бош вазирининг рафиқаси Анико Леваи Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева бошчилигида “Ўзбекистон ранглари” тасвирий санъать кўргазмасини томоша қилди. 

Биринчи хонимларга Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди. 

“Самарқандда Ўзбекистон Президентининг муҳтарам рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилган “Ўзбекистон ранглари” кўргазмасини Озарбайжон Президентининг рафиқаси Миҳрибон Алиева ва Венгрия Бош вазирининг рафиқаси Анико Леваи билан бирга зиёрат қилдик. Асарлар ҳақида маълумот олдик”, деб ёзган Туркия биринчи хоними ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 417
Рейтинг: 3.2
t
×