Зилзилада қурбон бўлган наманганликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркия содир бўлган зилзилада қурбон бўлган яна бир ўзбекистонликнинг шахсини очиқлади. Маълум қилинишича, навбатдаги қурбон асли наманганлик 40 ёшли Н.М.

Бош консулхона маълумотларига кўра, бугун, 11 февраль куни Н.М.нинг жасади Ўзбекистонга юборилган. 

“Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, зилзилада қурбон бўлган 56 яшар андижонликнинг жасади бугун Тошкентга юборилганди.

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 12,8 минг кишидан ошди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг