Зилзила оқибатида футбол мураббийи 15 нафар қариндошидан айрилди

Спорт

image

Зилзила туфайли “Сивасспор” футбол клубининг дарвозабонлар мураббийи Ойхон Тенбелўғлининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.

“Сивасспор”нинг расмий сайтида Тенбелўғлига ҳамдардлик билдирилди.

“Каҳрамонмарашда юз берган зилзила оқибатида жамоамиз ёрдамчи мураббийларидан бири, Ҳатайда яшовчи Ойхон Тенбелўғлининг кўплаб яқинлари ҳалок бўлгани ҳақида қайғули хабар олдик. Ойхон Тенбелоғли, унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 февраль куни вайроналар остида қолган “Ҳатайспор” клуби футболчиси Кристиан Атсунинг ҳолати бўйича маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сивасспор Каҳрамонмараш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг