Зилзила қурбонлари 3,7 мингдан ошди

Олам

image

Туркия жануби-шарқида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 3703 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий телеканаллар орқали чиқиш қилган Туркия Фавқулодда вазиятлар вазири Юнус Сезер маълум қилди. 

“Ҳалок бўлганлар 3 минг 703 киши. 22 минг 286 нафар фуқароларимиз тан жароҳати олди”, дейди у. 

Кеча, 6 февраль куни  Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, сўнгра 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг ўнта вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Бироз вақт ўтгач, силкинишларнинг янги кучли зарбаси қайд этилди. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 812 киши табиий офат қурбони бўлган, 1,4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг