Зидан икки шарт эвазига “Реал” мураббийлигига қайтиши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг собиқ жамоасига фақатгина иккита шарт эвазига қайтиши мумкинлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Defensa Central” хабар берди.

Манбага кўра, франциялик мутахассис фаолиятида учинчи марта Мадрид клубини бошқаришни истамоқда. Зидан “Реал Мадрид” фитнес бўйича мутахассис Грегори Дюпонни мураббийлар штабига ишга қабул қилишини истамоқда.

Шунингдек, у испан футбол грандини бошқарган пайтда “Қироллик клуби”га келиб қўшилган бельгиялик футболчи Эден Азар жамоада қолиши кераклигини талаб қиляпти.

Агар амалдаги бош мураббий Карло Анчелотти ёзда жамоани тарк этса, Зидан учинчи марта “Реал”ни бошқариши мумкин.

Маълумот учун, Зинедин Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда “қаймоқранглилар” бош мураббийи бўлиб фаолият юритган. Зиданнинг биринчи истеъфосидан сўнг “Реал”да икки марта мураббий алмашди. Аввалига Хулен Лопетеги, кейинроқ Сантьяго Солари Мадрид клубида бош мураббий сифатида қисқа фаолият олиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зинедин Зидан Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made