Зидан АПЛ клубида ишламоқчи эмас

Спорт

image

Афсонавий Зинедин Зидан келаси ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи бўлишдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, франциялик мураббийга “қизил иблислар”дан таклиф тушса, у рад этади, бироқ Зидан ёзда мураббийлик фаолиятини давом эттириш ниятида. Ҳозирча афсона ўзи футболчи сифатида ўйнаган “Ювентус”дан таклиф кутмоқда.

Шунингдек, Зиданга Германиянинг “Бавария” клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Зизунинг мураббийлик фаолиятидаги ягона клуб бу Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси ҳисобланади. У “қироллик клуби” билан кетма-кет 3 марта Европа Чемпионлар Лигаси ва 2 марта Ла Лига бош совринини қўлга киритган.

51 ёшли мутахассис 2021 йилнинг ёзидан бери ишсиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Зинедин Зидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг