Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Жамият 1146
image

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун” муҳокамага қўйилди. Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилган.  

Унга кўра, журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни, уни бирор бир ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳолатлари учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Бундай ҳолатларда айбдор базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси чиқариб ташланиб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
t
×