Туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилиш маъқулланди
Жамият
−
19 Декабрь 2020 5794 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган хулосага кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси чиқариб ташланиб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилади.
Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль