Журналистлар уюшмаси Иштихонда журналист флешкаси еб қўйилганига муносабат билдирди
Жамият
−
16 Июнь 2021
8559Аввалроқ Самарқанд вилояти Иштихон туманида ёниб кетган бозор ҳақида лавҳа тайёрламоқчи бўлган My5 телеканали “Марказий студия” кўрсатуви ходимларининг флешкасини туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ходими Илҳом Бобоев суғуриб олиб, оғзига солиб ютиб юборгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
“Мазкур ҳолат Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўрганиб чиқилаётганини маълум қиламиз. Шунингдек, Иштихон туман ҳокимлигидан вазият юзасидан тезкор расмий маълумот берилишини сўраймиз”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, вазият юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь