ЖССТ раҳбари глобал иқтисодиётни тиклаш йўлини айтди
Олам
−
29 Март 2021
3174Янги турдаги коронавирусга қарши вакциналарни дунё мамлакатлари бўйлаб ҳалол тақсимлашнинг имкони бўлмаса, глобал иқтисодиёт, жаҳон транспорт алоқалари тиклана олмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус шундай фикр билдирган.
"Вакциналарни адолатсиз тарқатиш нафақат ахлоқий шармандалик, балки иқтисодий ва эпидемиологик нуқтаи назардан ўз-ўзини йўқ қилиш ҳисобланади. Вирус бошқа жойларда тарқалишда, одамлар ўлишда давом этса, савдо ва саёҳат тизими тартибсиз бўлиб қолади, иқтисодиётни тиклаш вақти янада чўзилади", деб тушунтирган ЖССТ раҳбари.
Оммавий ахборот воситалари дунёда 510 миллиондан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарилганини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, жадвалга мувофиқ, май ойи охирига қадар турли мамлакатлар ўз аҳолисини эмлаш учун COVAX дастури орқали 238 миллион доза вакцина олиши керак.
Ҳозирга қадар фақатгина 32 миллион дозадан ортиқ вакцина ўз манзилларига етказилган.
Айни пайтга қадар дунёнинг 36 мамлакати бир марталик вакцинани ҳам олмаган, аммо келгуси икки ҳафта ичида ушбу мамлакатларнинг 16 таси COVAX дастури орқали препаратларни қабул қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь