ЖССТ ниқоб тақишга доир қоидани қатъийлаштирди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пандемия шароитида тиббий ниқобни бинонинг ичи ва ташқарисида, жумладан дўкон, мактаб ва камида бир метр ижтимоий масофани сақлаш имкони бўлмаган жамоавий иш жойларида тақиб юриш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ЖССТнинг кеча, 1 декабрь куни эълон қилинган қўлланмасида айтиб ўтилган.

Таъкидланишича, агар бинода ҳаво айланиши яхши бўлмаса, масофа сақлаш имкониятидан қатъий назар ниқоб тақиш керак. Бу қоидалар катта одамлар ва 12 ёшдан катта болаларга татбиқ этилади.

ЖССТ 5 ёшгача болаларга ниқоб тақишни тавсия қилмаяпти. 6 – 11 ёшдаги болаларнинг ниқоб тақиши эпидемиологик вазият, боланинг ниқоб билан муомала қила олиши ва катталарнинг буни назорат қилиш имкониятидан келиб чиқилади.

ЖССТ вакили Маргарет Харриснинг баёнотига кўра, бу тавсиялар ташкилот қўлланмасида ниқоб тақишга доир энг жиддий ўзгариш бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг