ЖССТ коронавирус ва гриппнинг фарқларини айтди
Саломатлик
−
12 Ноябрь 2020
9803Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган.
ЖССТ грипп ва янги коронавирус инфекциясида ўхшаш белгилар мавжудлигини ҳам айтган.
"Масалан, йўтал, тумов, томоқ оғриғи, иситма, чарчоқ кабилар гриппда ҳам, коронавирусда ҳам кузатилади. Бироқ, СOVID-19да таъм ва ҳид сезиш қобилияти йўқолиши, нафас қисиши каби қўшимча аломатлар бўлиши мумкин", дейилган ЖССТ маълумотида.
Шунингдек, ташкилот нафас қисиши, иштаҳа йўқолиши, кўкрак қафасидаги доимий оғриқ, иситманинг 38 даражадан юқори бўлиши каби белгилар коронавируснинг оғир туридан далолат эканлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 52 миллиондан ошган. 36 миллиондан кўп бемор соғайиб кетган. 1,2 миллион одам вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси