ЖССТ коронавирус бўйича хушхабар берди

Олам 42496
image

Британия ва Жанубий Африкада аниқланган коронавирус штаммлари касалликнинг оғирлик даражасига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Шошилинч касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълумот берган. 

“Яхши хабар шуки, ушбу вариантларнинг ҳеч бири касаллик оғирроқ ўтишига сабаб бўлмайди”, деган Ван Керкхове. 

Қайд этилишича, янги штаммлар вирус тарқалишини кучайтириши мумкин. Бироқ, бу мавжуд вакциналар ва даволаш усулларининг самарадорлигини инкор этмайди.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.

Вируснинг янги версияси яна бир қанча мамлакатларда, жумладан Дания, Италия, Нидерландия ва Австралияда топилган. Декабрь ойида Нигерия, Сингапур, Словакия ва Жанубий Африкада коронавируснинг янги мутациялари қайд этилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1721
Рейтинг: 3
t
×