ЖССТ кимлар коронавирусни асосий тарқатувчилари эканини маълум қилди
Олам
−
25 Ноябрь 2021
8036Эмланмаган одамлар коронавирусни асосий тарқатувчилари ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
“Биз эмланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кишини ушбу имкониятдан фойдаланишга чақирамиз. Бу айниқса, 60 ва ундан юқори ёшдагилар, шунингдек иммунитети паст бўлганлар учун жуда зарур”, дея таъкидланган ташкилот хабарида.
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, барча тадқиқотлар кўплаб карантин қоидаларига амал қилиш бўйича ўтказилган профилактика чораларининг самарадорлигини тасдиқлаган. Хусусан, ниқоб тақиш ва хоналарни шамоллатиш муҳимдир.
Таъкидланишича, ижтимоий масофани сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш, одамлар билан алоқани назорат қилиш ҳамда вирус юқтирган шахсларни изоляция қилиниши керак.
ЖССТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб 258 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, коронавирус қурбонлари 5 миллион 166 минг 192 кишини ташкил қилади.
LiveБарчаси