ЖССТ дунёда неча киши маймун чечаги билан касалланганини эълон қилди
Олам
−
24 Май 2022
5292Одамлар орасида маймун чечаги билан касалланган 131 та ҳолат маълум ва яна 106 та таҳлил текширилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилган.
Кеча, 23 май соат 18:00 ҳолатига кўра, 17 та эндемик бўлмаган мамлакатларда маймун чечагининг 131 ҳолати қайд этилган ва яна иккита давлат — Судан ва Аргентина шубҳали инфекцияларни текширмоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, энг кўп касалланиш Испания (40), Португалия (37) ва Буюк Британияда (20) аниқланган. Қайд этилишича, 106 та маймун чечаги касаллиги текширилмоқда, шундан 51 таси Испанияда.
Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам учрайди. Бу одатда енгил касаллик бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларда асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари катталашиши, титроқ ва чарчоқ киради. Шунингдек, тошма пайдо бўлиши мумкин, улар кўпинча юздан бошланади ва кейин тананинг бошқа қисмларига тарқалади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Аммо ЖССТ тавсияларига кўра, эҳтиёт чоралари кўриб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь