ЖССТ 2022 йилда эмлаш учун қанча маблағ кетишини очиқлади
Олам
−
04 Май 2021
2956Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 2022 йилда дунёнинг аксарият катта ёшли аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш учун қанча маблағ талаб қилинишини маълум қилди.
"Бизнинг тахминимизча, келгуси йилда дунёдаги аксарият катта ёшлиларни эмлаш учун яна 35 миллиарддан 45 миллиард долларгача керак бўлади", деган ЖССТ раҳбари.
Гебрейесус сўнгги икки ҳафта ичида дунёда пандемиянинг дастлабки олти ойига нисбатан кўпроқ коронавирус инфекцияси қайд этилганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида аниқланган ҳолатларнинг ярмидан кўпи Ҳиндистон ва Бразилияга тўғри келган.
Шу билан бирга, Бош директор "дунёда жуда заиф вазиятга дуч келган бошқа кўплаб мамлакатлар борлигини" айтган.
Шу сабабли у аҳолини ЖССТнинг санитария тавсияларига риоя қилишни давом эттиришга чақирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 154 млн 195 минг 608 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 3 млн 227 минг 188 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь