Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича форум ўтказилади

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фармонга кўра, Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилади. 

Фармонда қайд этилишича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топшириладиган “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилади. 

Ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказилади. 

Фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилиши лозим. 

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини 2020 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам Вазирларлар Маҳкамасига юкланган. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бир ой муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси ва уни ўтказиш регламентини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим. 


Мақола муаллифи

Теглар

Инсон ҳуқуқлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг