Жорий ҳафтада қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати эса ўртача даражада бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, ҳафтанинг биринчи ярмида Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида – 29 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Кечалари ва эрталаб ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлиб, нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади. Кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 25-30 даражагача, баъзи жойларда 32 даражагача иситади.

Ҳафтанинг баъзи кунлари тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 25-29 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутимайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 25-28 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг