Жорий ҳафтада беқарор об-ҳаво кузатилади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

21 декабрда республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга кундуз куни ва жануби-ғарбий ҳудудларга кечга томон Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади, ушбу ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз куни 15-18 даража илиққача кўтарилади, шимолда 7-12 даража илиқдан юқори бўлмайди.

22 декабрда кириб келиш шарққа томон силжийди, ҳудуднинг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

21-22 декабрда совуқ ҳаво кириб келишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

23-24 декабрда ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолида об-ҳаво шароити яна ўзгаради, ушбу ҳудудларга Волга бўйи ҳудудларидан антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундузи 23 декабрда 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, 24 декабрда республика бўйича 5-10 даража илиқни ташкил этади, шимолда эса 0-5 даража илиққача пасаяди.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг