Жонсон Россия масаласида давомчиси Трассга ишонч билдирди

Олам

image

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон янги ҳукумат раҳбари Лиз Трасс Россияга қарши туришда ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига, шунингдек, ички нархларнинг ўсишига дош беришига ишонади. Бу ҳақда Жонсон Бош вазири сифатидаги сўнгги нутқида айтиб ўтди.

“Мен Лиз Трaсс ва консерватив ҳукумат одамларни инқироздан олиб чиқиш учун қўлидан келганини қилишини биламан ва бу мамлакат бардош беради. Биз ғалаба қозонамиз”, дейди Жонсон.

Шунингдек, у Бош вазирликдан кетганидан кейинги режалари ҳақида гапириб ўтган. У ўзини “ўз вазифасини бажарган ракетанинг ажратилган биринчи босқичига” ўхшатган.

“Энди мен атмосферага яна кириб бораман ва Тинч океанининг чекка қисмидаги қаергадир сезилмай йиқиламан”, дейди у.

Тахминан етти дақиқа давом этган нутқидан сўнг, истеъфога чиққан Бош вазир рафиқаси Керри билан бирга ҳукумат машинасига ўтириб, аэропортга йўл олган. У эндиликда Шотландиядаги қиролича Елизавета II нинг ёнига боради.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг истеъфога кетаётган Бош вазири Борис Жонсон НАТОнинг амалдаги Бош котиби Йенс Столтенберг келаси йил сентябрда лавозимини тарк этгач, ташкилотга раҳбар бўлиши мумкин.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг