Жонсон кетаётганидан Медведевнинг оғзи қулоғида

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг тез орада лавозимидан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, буни “Британиянинг такаббурлиги ва ўртамиёна сиёсати”нинг табиий натижаси деб атади. Бу ҳақда у Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган. 

"Украинанинг энг яхши дўстлари" кетмоқда. "Ғалаба" хавф остида! Биринчиси кетди... Бу эса Британия такаббурлиги ва ўртамиёна сиёсатининг мантиқий натижасидир. 

Германия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларидан янгиликлар кутиб қоламиз”, деб ёзган Медведев. 

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Прити Пател, Ташқи савдо котиби Энн-Мари Тревельян, Бизнес, энгергетика ва саноат стратегияси вазири Квази Квартенг, Транспорт вазири Грант Шэппс ва янги Молия вазири Надим Захави Бош вазирни истеъфога чиқишга ундади, бироқ Жонсон уларга ўз лавозимини тарк этмаслигини айтди. Орадан кўп вақт ўтмай эса хорижий оммавий ахборрот воситалари Борис Жонсон яқин соатларда истеъфога чиқиши ҳақида ариза ёзишини маълум қилди

Жориий йилнинг 5 июль куни эса Буюк Британия Ҳукуматидаги икки вазир Риши Сунак, Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, шунингдек Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари Алекс Чак Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ бир қатор можаролар фонида истеъфога чиққанди. Сўннги маълумотларга кўра, истеъфога чиққан британиялик сиёсатчиларнинг сони 50 дан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг