“Жонон”дан “Пахта”га қадар. Тошкентда кўчалар номи ўзгарди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларида жойлашган 264 та номсиз, 23 та номи такрорланган, 15 та номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган жами 400 та кўчага янги ном берилди. 91 та кўчанинг номи эса ўзгартирилган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳридаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Хусусан, Олмазор туманидаги 184 та, Учтепа туманидаги 11 та ҳамда Янгиҳаёт туманидаги 69 та номсиз кўча янгидан аталди. Уларнинг аксарияти тор ва берк кўчалар ҳисобланади.

Шунингдек, Олмазор туманидаги 19 та, Учтепа туманидаги 3 та ва Янгиҳаёт туманидаги 1 та кўча номи такрорланганлиги туфайли ўзгартирилган.

Олмазор туманидаги номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган 15 та кўча эса қайта номланган. Жумладан, “Лижний” ва “Серноводск” кўчалари “Чувалачи”га, “Талант” кўчаси “Истеъдодга”, “Сағбон” кўчаси “Рамазон”га, “Жонон” кўчаси номи “Пахта”га алмаштирилган.

Бундан ташқари, аҳоли пунктлари таркибий қисмларининг географик жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган Олмазор туманидаги 39 та, Учтепа туманидаги 50 та ҳамда Янгиҳаёт туманидаги 2 та кўча қайта номланган.

Кўчаларнинг янги номлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг