Жо Байденни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак ушланди

Олам

image

АҚШнинг Нью-Мексика штатида полиция Америка Президенти Жо Байденни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда KIDK хабар берди.

Жон Бенжамин Торнтон Президентдан ташқари, мамлакатнинг бошқа расмий шахсларини ўлдиришини ҳам айтган. У шундай мазмундаги хабарлар юборган ва Facebook саҳифасида постлар қолдирган. Торнтон квант компьютерлари ишлаб чиқарувчи D-Wave Systems компанияси ходимларини ҳам ўлдириш билан таҳдид қилган.

Федерал тергов бюроси хабарлар Торнтон телефонидан юборилганини маълум қилган. Таъкидланишича, 2020 йилда у томонидан шундай баёнотлар билдирилган, аммо ўша вақтда бунга чора кўрилмаган.

“2020 йил 11 ноябрдан бери хавфли ва таҳдидли хабар олган бир нечта одам Торнтон устидан шикоят қилишган.

Донья-Ана округи қамоқхонаси ҳисоботига кўра, Торнтон гаровсиз ушлаб турилибди ва унинг иши 28 май куни федерал суд малисида масофадан кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг