Жо Байденга “Тубсиз Пиноккио” унвони берилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденга ёлғон баёнотлари туфайли “Тубсиз Пиноккио” (Bottomless Pinocchio) “унвони”ни берилди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси ёзмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу “унвон” нашр томонидан тез-тез такрорланадиган ёлғон ёки чалғитувчи баёнотлар учун яратилган бўлиб, уни ёлғонларга қарши ташвиқот шакли сифатида тавсифлаш мумкин. Газета ушбу “мукофот”ни берган ягона шахс собиқ Президент Дональд Трамп эди.

Таъкидланишича, Америка раҳбари мунтазам равишда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан кўп вақт ўтказганини даъво қилади. Газетага кўра, Байденнинг Хитой раҳбари билан шунчалик кўп саёҳат қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Оқ уй Президентнинг сўзлари тўғри эмаслигини тан олишига қарамай, Байден бу тезисни такрорлашда давом этмоқда.

Газетанинг ёзишича, Жо Байден Оралиқ сайловларда Демократик партия учун овозлар йиғиш учун сайловчилар билан учрашувда кўплаб фактик хатоларга йўл қўйган. Шунингдек, Америка етакчисининг аксарият даъволари асоссиз деб топилган.

Масалан, давлат раҳбарининг у лавозимга киришган пайтда АҚШда бир галлон бензин беш долларга тушгани ҳақидаги баёнотидир. Кўплаб ўқувчилар Байденнинг шарҳидан норози, чунки Энергетика маълумотлари маъмуриятига кўра, Байден лавозимга киришган ҳафтада газнинг ўртача нархи тахминан 2,48 долларни ташкил этган.

Президент ўзининг баёнотларида нафақахўрлар сўнгги ўн йил ичида энг катта пенсия индекациясига эга бўлганини таъкидлаган. Аммо, нашр Байденнинг сўзларини ёлғон деб атаган. Негаки, 1972 йилда қабул қилинган қонунга кўра, итимоий тўловлар ҳар йилги инфилация кўрсаткичига мослаштирилиши керак. Яъни, пул қадрсизланиши неча фоизни ташкил қилган бўлса, ижтимоий тўловлар худди шунча миқдорда оширилади. Бу йил АҚШда инфилация жуда юқорилиги инобатга олинадиган бўлса, нафақа миқдоридаги реал ўсиш жуда катта бўлмайди. 

Маълумот учун, 80 ёшли Жо Байден АҚШ тарихидаги энг ёши улуғ Президентга айланди. У кўплаб кулгули вазиятларга тушиб қолмоқда. Байденнинг рақиблари эса унинг соғлиги билан муаммолари борлигини иддао қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Си Цзиньпин Жо Байден

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг