Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 5 август куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида Isuzu юк машинаси ва Nexia-2 тўқнашди. Оқибатда 5 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ 5 август куни соат 7:00 лар атрофида Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4R-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобиль йўлининг 46-километрида юз берган. 1976 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бешкалтак маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Исузу русумли машинани Жиззах-Фориш йўналишида бошқариб кетаётганда ухлаб қолиши натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Фориш тумани Сайёд маҳалла Жайрахона қишлоғида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси, унинг 4 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг