Жиззахда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Жамият

image

Кеча, 4 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:07 да Бахмал тумани, “Қутлуғобод” МФЙ, Йўлдошбой қишлоғидаги аҳоли яшаш хонадонларининг бирида фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Ўша вақтда боланинг ёнида ҳеч ким бўлмаган. У ёнида бўлган мобил телефони орқали “112” қисқа рақамига қўнғироқ қилган.

Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига етиб борган Бахмал тумани ФВБ қутқарувчилари тезкорлик билан болани ҳожатхона чуқуридан хавфсиз олиб чиққан. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 40 метрлик қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола махсус техникалар ва анжомлар ёрдамида соғ-саломат чиқариб олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Бахмал ҳожатхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг