Жиззахда юк автомобили ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2021
5765Бугун, 6 сентябрь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида “Камаз” русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 16:40 да Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1027-километрида юз берган. 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомобилида ҳаракат вақтида ёнғин чиққан. Бунга юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб бўлган.
Хабарга кўра, ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун яни бир шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Spark ёниб кетди. Қурбонлар йўқ.
LiveБарчаси