Наманганда Spark ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 сентябрь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Spark ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:00 атрофида 60 ёшли ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувидаги Spark автомобили туманнинг “Чусткўприк” МФЙ ҳудудида  ҳаракатланиб кетаётганда ёнғин юз берган. Аланга машинанинг мотор қисмида бошланган.

Натижада, ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф қилинган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирда Тўрақўрғон тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг