Жиззахда ЙҲХБ инспектори калтакланди
Жамият
−
10 Июль 2019
5341Жиззахда вилоят ИИБ ЙХҲБ инспектори калтакланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ инспектори О.Қ. Жиззах шаҳар, “Эски шаҳар деҳқон бозори” ҳудудида хизматда бўлган. Хизмат вақтида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётганда, шу ердан ўтаётган фуқаро С.Н. (1988 й.т.) маст ҳолатда, ИИБ ЙХҲБ ходимларини олдига келиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.
ИИБ ЙХҲБ ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлганида, уларга қаршилик кўрсатиб, О.Қ.нинг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка соҳасига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
С.Н. тегишли процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси