Жиззахда Tracker дўконга урилиб, мажақланиб кетди

3-саҳифа

image

Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида Tracker кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 апрель куни соат 06:08 ларда Жиззах шаҳар Жиззахлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли Tracker русумли транспорт воситасини бошқариб, автотураргоҳ ёнидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида ушбу автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида BYD ва Spark тўқнашиб кетиши ортидан BYD ҳайдовчиси жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг