Жиззахда собиқ банк бошқарувчиси 1,3 млрд кредитни “растрата” қилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жами 2 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю. 1,3 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. У “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

ИЖҚКД Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.М.” хусусий корхонаси раҳбари Н.М. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан эшик, дераза ва мебел ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 640 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ч.” МЧЖ раҳбари И.Қ. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга ҳамда оила аъзоларига чорва молларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 410 млн сўм кредит маблағини мақсадсиз ишлатиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Д., “O-A.” фермер хўжалиги раҳбари О.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шу туманида яшовчи 10 нафар фуқаро номига картошка уруғи олиш учун жами 237 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made