Жиззахда РФ билан ҳамкорликдаги ОТМга ҳужжат қабул қилиняптими?

Жамият

image

Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида Россия Федерация билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасаси ташкил этилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида хабарлар урчиб кетди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича одамлар бу ҳақда маълумот олиш учун вазирликка мурожаат йўллаяпти.

Вазирлик Жиззахда РФ билан ҳамкорликда ОТМ очилгани ва абитуриентлар қабул қилинётгани ҳақида хабарларни рад қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Жиззах вилоятида учта олий таълим муассасаси: Жиззах давлат педагогика, Жиззах политехника институтлари ва ЎзМУнинг Жиззах филиали фаолият кўрсатади. Мазкур олий таълим муассасаларида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларида каби қабул жараёни якунланган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 116 та (95 та маҳаллий, 21 та хорижий) олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан бирортасида ҳам қабул жараёни олиб борилмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Жиззах

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг