Жиззахда ота ўз болаларини ҳақоратлаб, аёвсиз калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ота ўз болаларини ҳақоратлагани ва уларни аёвсиз уриб-тепиб, калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат Болалар омбудсманининг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ва мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда. Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро С.Ш. оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Билдирилишча, ҳозирда отага нисбатан қатъий чора кўрилиши ҳамда болаларни хавфсиз муҳитга олиниши, уларга зарур психологик, ижтимоий кўмак кўрсатилиши бўйича ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда. 

Айни вақтда вояга етмаган икки нафар бола ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан  ўз кузатувини давом эттириши, бу борада қўшимча тарзда ахборот берилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида яшовчи она TikTok жонли эфирида ўз фарзандини калтаклагани хабар қилинган эди. Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни ўрганган ва болани ҳимоялаш юзасидан ижтимоий кейс очилган. Болага зарурий ижтимоий психологик кўмак чоралари кўрилмоқда, аёл билан корректив чоралар олиб бориш давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах жисмоний зўравонлик оилавий низо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг