Жиззахда Nexia`лар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 октябрь куни Жиззах вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 16:00 да Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомабиль йўлининг 173-километрида “Бахмал” йўналишида юз берган. 1994 йилда туғилаган фуқаро И.Ш. ўз борқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситаси билан катта тезликда ҳаракатланиб келиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг қарама қарши йўналишига чиқиб кетиб, 1992 йилда туғилган Э.Р. нинг бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Натижада ҳар иккила транспорт воситалари ҳайдовчилари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, Nexia-2 автомашинасида йўловчи сифатида келаётган 1994 йилда туғилган А.У. ҳамда Nexia русумли транспорт воситаси йўловчиси 1964 йилда туғилган Б.Ш. турли даражада тан жароҳатлари олиб Ғаллаорол тумани Марказмй шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг