Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: икки киши машинада ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 9 сентябрь куни Жиззах вилоятида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 18:30 да Шароф Рашидов тумани “Хайробод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997 километрида юз берган. Lacetti русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Kia русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Бирламчи маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган Lacetti автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчи тиббиёт муассасасига ётқизилган. Иккинчи Lacetti русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган Kia юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг