Жиззахда мактаб ўқувчилари ва талаба қизлар муштлашди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида бир неча қизлар ўртасида жанжал бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Маълум бўлишича, келишмовчиликка Шароф Рашидов туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқийдиганлар томонидан очилган Telegram каналидаги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, айни пайтда 9 нафар қиз иштирокида содир бўлган жанжал юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра, қонунбузарлар ёки уларнинг ота-оналарига тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилади. 

Ушбу муштлашувда ўрта умумтаълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари, шунингдек, олий ўқув юртлари талабалари қатнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах жанжал қизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар