Жиззахда “Лада” уриб юборган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
21 Июнь 2022
3936Жорий йилнинг 11 июнь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида пиёда ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 11 июнь куни соат 2:05 ларда 4Р-33 Жиззах-Пахтакор автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани Қанғли маҳалласидан ўтувчи 13 километрида содир бўлган.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи шахс Ваз-2109 машинаси билан Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган Нурафшон маҳалласида яшовчи 35 ёшли пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирда Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.