Жиззахда карантин қоидасини бузган “базмчи” жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Жиззах вилоятида карантин қоидаларини бузган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Пахтакор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқланган. Бироқ айрим фуқаролар бу каби ҳолатларни инобатга олмай келмоқда. 

Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ў.Э. ҳам яшаш уйига танишларини таклиф қилиб, базм ташкил қилган. Бу тўғрисида туман ИИБ хизмати хабар топган. Ҳозирда ҳолат юзасидан барча айбдорларга белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг