Жиззахда қулаган бино бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 10 январь куни саот 17:15 лар атрофида содир бўлган. Бино Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган эди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

ФВВ Ахборот хизматига кўра, ҳозирда воқеа жойга вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб бориб, ҳолатни ўрганмоқда.

Жиззах вилоят фавуқлотда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги  2 қавати  нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш вазирлиги хабарига кўра, мутхассислар бинонинг қулаши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1832

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг