Жиззахда фуқаронинг “Америка орзу”сини амалга оширмоқчи бўлган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Жиззахда Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Жиззах вилоятида фуқаро А.О. фуқаро Р.М.ни АҚШга юбориш ва иш билан таъминлаш эвазига 13 800 АҚШ долларини талаб қилган. Фирибгар белгиланган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг