Жиззахда чойхонада бошланган жанжал 29 ёшли йигитнинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият 9716
image

Жиззахда синфдошининг фотиҳа тўйини нишонлаб, тарқалаётган ёшлар ўртасида юз берган жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 20 июнь куни юз берган. 28 ёшли С.Э. синфдошининг фотиҳа тўйини ўртоқлари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги чойхоналарнинг бирида нишонлаб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Соат 23:00 да маст ҳолатда чойхонадан чиқиб уйларига тарқалишаётган вақтида, С.Э. синфдоши 29 ёшли О.Б. билан ўзаро тортишиб қолиб, унинг  бош қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. Сўнг 21 июнь куни соат 01:00 да уни яшаш хонадонига ташлаб кетганлиги оқибатида О.Б. олган тан жароҳатлари билан яшаш хонадонида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, “марҳум О.Б.нинг ўлимига бош миянинг шишиб кетиши, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёпиқ мия жароҳатлари сабаб бўлган”лиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Э., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 313
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×