Жиззахда бир гуруҳ шахслар муштлашди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Хабарда айтилишича, кеча, 21 январь куни соат 21:00 лар атрофида Зомин тумани Даштобод шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида бир неча шахс муштлашган. 

ИИБнинг маълумотларига кўра, келишмовчиликка Беруний маҳалласида яшовчи А.У., С.К. ҳамда О.Р.ларнинг ейилган таом учун ҳақ тўламагани сабаб бўлган. Шу куниёқ айрим жабрланувчилар шифохонада тиббий ёрдам олган. 

“Ўз навбатида ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда. Қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳрида бир неча қизлар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг