Жиззахда 30 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Жамият
−
05 Ноябрь 2022
5627Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўл бўйидаги 30 га яқин дарахтлар номаълум шахслар томонидан кесиб ташланди. Бу хақда Экология қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 октябрь кунидан 26 октябрь кунига ўтар кечаси Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ҳудуддан номаълум шахслар томонидан 26 туп қайрағоч ва ўрик дарахти кесиб кетилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимига тақдим этилди.
“Ҳозирда дарахтни кесганларнинг шахсини аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейидади вилоят экология бошқармаси хабарида.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси