Жиззахда 20 ёшли қиз ўғирланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззахда номаълум шахс 20 ёшли қизни Spark’да ўғирлаб кетди. Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Жиззах шаҳар “Жиззахлик” маҳалласида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида шу куни шаҳарнинг “Заргарлик” маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган қизни ўзига олдиндан таниш бўлмаган шахс зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетганини билдирган ва мазкур шахсни топиб, унга қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи йигит қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Аниқланишича, у аввал безорилик жиноятларини содир этиб, жазога тортилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Жиззах

Баҳолаганлар

930

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг