Жиззахда прокуратуранинг 2 нафар ходими мудҳиш ЙТҲга учраб, вафот этди
3-саҳифа
−
28 Март 2023 12520 1 дақиқа
Жиззах вилоятида 2 нафар прокуратура ходими аянчли йўл транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 март куни 23:00 да вилоятнинг Зомин туманида содир бўлган. Lacetti русумли автомашинада туман прокуратурасида ишловчи 3 нафар шахс бўлган. Машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги дарахтга аянчли тарзда урилган. Оқибатда машинадаги 2 нафар киши олган жиддий тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Яна бири эса туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь