Жиззахда 2 млрдлик давлат буюртмаси вилоят ҳокимининг қизига берилган бўлиши мумкин

Жамият

image

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида тендер ўтказган.

Тендерда қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини “My Flower” МЧЖ ютган. 

Маблағлар вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган.

2020 йил февралда Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам "My Flower" пудратчи сифатида ғолиб бўлган. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўмни ташкил қилган.

“Davletovuz” канали хабарига кўра, “My Flower” МЧЖ 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган. Тадбиркорлик субъектининг 50,80 фоиз улушига Салиева Наргиза Эргашевна, 49,20 фоизига эса Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли эгалик қилади.

Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳам бир неча ўн миллиард сўмлик давлат буюртмалари қариндош-уруғлар ўртасида тақсимлаб олингани ҳақида хабар берган эдик.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах давлат буюртмаси

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг