Жиззах ва Сирдарёда ирригация объектларини қуриш бўйича янги тартиб ўрнатилади
Жамият
−
13 Август 2020
3916Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар тасдиқланди.
Жумладан, белгиланган йилларда бу борада Жиззах вилоятида умумий қиймати 1 трлн 166 млрд 302 млн сўм, Сирдарё вилоятида умумий қиймати 1 трлн 457 млрд 380 млн сўм бўлган лойиҳаларнинг амалга оширилиши назарда тутилган.
2021 йилдан бошлаб ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
• устувор лойиҳалар бўйича таклифлар жойида ҳар бир ҳудуднинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳамда муаммолар таҳлилини қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шакллантирилади;
• устувор лойиҳалар бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилинади ва маъқуллангандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади;
• ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан назорат қилиб борилади.
LiveБарчаси