Жиззах қишлоқларига яна сел ёпирилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги айрим қишлоқларига сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Зомин туманининг тоғ ва адирликларида ёғиб ўтган кучли ёмғирлар туфайли “Ширин” МФЙ Ёйилма қишлоғи, “Ниҳол” МФЙ, “Тараққиёт” МФЙ Ҳулкар қишлоғи ва Туркман қишлоқларида сел оқимлари кузатилган.

Сел сувлари келиши оқибатида айрим автомобиль йўлларига тош ва шағал тушиш ҳолатлари кузатилган ва зудлик билан ФВДТ хизматларининг шахсий таркиби ва муҳандислик техникалари ёрдамида йўллар тозаланиб, автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

ФВБ хабарига кўра, фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган.

Ҳозирги вақтда ФВДТ хизматларининг 10 та махсус техникалари ва 38 нафар шахсий таркиби томонидан содир бўлган сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Давлат маҳалласига яқин тоғлардан маҳалла ҳудудига кучли сел ёпирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сел Зомин ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг