Жиззах ҳокими лавозимидан озод этилди
Жамият
−
19 Декабрь
14892Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Мустафоев тайинловга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Улуғбек Мавлонович Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини битирган. “Саноатқурилишбанк”нинг Жиззах вилоят филиалида кичик, кейинчалик катта мутахассис сифатида ишлади. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операцион бошқаруви катта иқтисодчиси ва пул муомаласи бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кейин 2016 йилгача Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2016 йилда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017 йилда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.
Маъруфалиева Моҳимбегим
LiveБарчаси